"Манчестер Сити" АПЛда ғолиб чиққани учун қанча олади?

"Манчестер Сити" АПЛда ғолиб чиққани учун рекорд даражадаги тўловларни олади.

Жамоа бу мавсумда 166 миллион фунт атрофида олади, бу лига тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Пеп Гвардиола жамоаси ўтган мавсумда 153 миллион фунт ишлаб топди.

Ушбу чемпионатда хорижий телекомпаниялар билан такомиллаштирилган телешартномалар кучга кириши муносабати билан сумма ошади.

Клубларнинг пул мукофотлари бир нечта элементлардан, хусусан, жадвалдаги ўринга қараб мукофотларнинг умумий суммасидан пул, телевидение шартномалари бўйича даромадлар, тижорат тўловларидан иборат.

Умуман олганда, мавсум якунида премьер-лиганинг барча клублари тахминан 2,7 миллиард фунт стерлинг олиши кутилмоқда.

АПЛ жадвалида сўнгги 20 ўринни эгаллаб турган "Саутгемптон" 102,5 миллион фунт стерлинг олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!