"Манчестер Сити" АПЛда ярим йилдан буён ютқазмаяпти. Сўнги бор ким мағлуб этганди?

"Манчестер Сити"нинг Англия Премьер-Лигасидаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси 16тага етди. 

Бугун Пеп Гвардиола шогирдлари АПЛнинг 4-тури доирасида "Кристал Пэлас"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ҳужумчи Эрлинг Холанд ўз номига 3 та гол ёздириб қўйди. 

Маълумот учун, "шаҳарликлар" чемпионат доирасида сўнгги бор 19 февраль куни "Тоттенхэм"га (2:3) ютқазганди. Шундан кейин жамоа 12 та баҳсда ғалаба қозонди ва 4 марта дуранг ўйнади. 

"Сити" 31 август куни 5-турда "Ноттингем Форест"га қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!