"Манчестер Сити" АПЛнинг энг яхши футболчисига икки баробар кўп маош тўламоқчи

  • 27 июля, 2021, 10:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

АПЛнинг амалдаги ғолиби ҳисобланган "Манчестер Сити" ўзининг марказий ҳимоячиларидан бири - Рубен Диаш билан шартномани узайтирмоқчи. 

Daily Star нашрининг хабарига кўра, "шаҳарликлар" португалиялик футболчининг юқори даражада ўйин кўрсатаётганини муносиб рағбатлантирган ҳолда, унинг маошини икки баравар оширмоқчи. Ҳозирда футболчи йилига қарийб 4 миллион евро маош олади. Янги келишувга кўра, унинг маоши йилига 8 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Англия премьер-лигасининг сўнгги мавсумида Рубен Диаш чемпионатнинг йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Диаш ўтган мавсум АПЛда жами 32та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию