"ЖЧ-2026" учун Осиё терма жамоалари қароргоҳларини танлади
Саудия Арабистони миллий терма жамоаси 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати давомида асосий қароргоҳ сифатида АҚШнинг Техас штатидаги Остин шаҳарини танлади.
Шаҳар танлови кенг қамровли техник ва логистик баҳолаш жараёнидан сўнг амалга оширилди. Ушбу жараёнда спорт инфратузилмаси, машғулот базалари, иқлим шароитлари, машқ ўтказиш учун қулайликлар, шунингдек, терма жамоа учрашувлари бўлиб ўтадиган шаҳарларга яқинлик каби омиллар инобатга олинди. Бу сайёҳат ва кўчиш билан боғлиқ вақтни камайтириб, кунлик тайёргарлик самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, Осиё қитъасидан мундиалда иштирок этувчи Қатар ҳам ўз базасини эълон қилди. Улар Калифорния штатидаги Санта Барбара шаҳрида тайёргарлик кўради.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг қароргоҳи ҳозирча маълум қилинмаган.
Фикрлар