"Манчестер Сити" аргентиналик футболчисини қайта сотиб олмоқчи
"Манчестер Сити" ҳужумчи Хулиан Альварес билан шартномани узайтирмоқчи. 22 ёшли футболчи Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида яхши иштирок этиб, 4 та гол уришга эришди ва клуб раҳбариятининг ишончини қайта оқлади.
Журналист Дарио Монтеро хабарига кўра, "шаҳарликлар" футболчига содиқлигини кўрсатиш учун Альварес билан янада қулайроқ молиявий шартлар билан янги шартнома имзолаш ниятида.
Альварес "Манчестер Сити"га Аргентинанинг "Ривер Плейт" жамоасидан келиб қўшилган эди. Футболчи жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 3 та гол уришга муваффақ бўлди
Фикрлар