"Манчестер Сити" асосий ҳимоячисидан номаълум муддатга айрилди

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз бугун АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га (1:2) қарши ўйинда жароҳат олди.

Айтиш керакки, 25 ёшли англиялик футболчи учрашувнинг 59-дақиқасида майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига эса ўйинни Николас Отаменди давом эттирди ва “шаҳарликлар”нинг ягона голига муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Стоунз жорий мавсум 12 та ўйинда майдонга тушди. Унинг қачон сафга қайтиши эса ҳозирча номаълум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!