"Манчестер Сити" "Барса" ва "Реал" нишонидаги ҳужумчини тортиб олмоқчи
"Манчестер Сити" трансфери жаҳон футболида энг кўп муҳокама қилинаётган юлдузлардан бири Эрлинг Холандни сотиб олмоқчи.
"Diario Sport" манбасига кўра, манчестерликлар "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн трансферидан умид узган ва энди бор эътиборини норвегиялик форвардга қаратмоқчи. Шартнома 2022 йилнинг ёзида расмийлаштирилиши мумкин.
Аввалроқ, 21 ёшли Холандга "Барселона" ва "Реал" ҳам жиддий қизиқаётгани, футболчининг ўзи ҳам "қироллик клуби"га ўтиш ниятида эканлиги маълум қилинганди. Аммо "Сити" таклиф қиладиган маош Холандни ўйлантириб қўйиши мумкин. Томонлар ўртасида музокара бошланган.
Эрлинг жорий мавсум "Боруссия" либосида 16 учрашувда майдонга тушиб, 19 гол ва 5 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар