"Манчестер Сити" "Барселона"нинг ёш футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Каталониянинг "Барселона" клуби футболчиси Гави фаолиятини Англия премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириш имкониятига эга.
"Goal" нашри хабарига кўра, "Манчестер Сити" истиқболли футболчи трансферини амлага оширмоқчи. Гави учун баҳсда "шаҳарликлар"га яна бир инглиз гранди – "Ливерпуль" рақиблик қилади.
"Transfermarkt" портали испаниялик хавбекни 90 миллион еврога баҳоламоқда. Ярим ҳимоячининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилами.
Маълумот учун, 18 ёшли вундеркинд жорий мавсум Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита самаралм узатмани амалга оширди.
Фикрлар