"Манчестер Сити" "Бавария" ёки "Аякс" ҳимоячисидан бирини сотиб олади

"Манчестер Сити" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича янги чап қанот ҳимоячиси сотиб олишни режалаштирмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, “шаҳарликлар” бу борада "Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба ва "Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико номзодларини кўриб чиқмоқда.

Тальяфиконинг амстердамликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Алабанинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилда тугайди ва унинг трансфер нархи 65 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!