“Манчестер Сити” “бомба” харидларни амалга ошириши мумкин

“Манчестер Сити” Лондоннинг “Челси” клуби билан шартнома имзолашга яқин турган ҳимоячи Натан Аке ўрнига муносиб номзодлар қидирмоқда.

Журналист Роб Доусоннинг хабар беришича, “шаҳарликлар” “Вильярреал” фуболчисии Пау Торрес ва “Севилья” етакчиси Жюль Кундега жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Кундени ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар талайгина: “Барселона” ва “Челси”. Ҳар икки клуб ҳам франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилмоқда. Торрес эса “Манчестер Юнайтед”га ўтиши тахмин қилинган эди, бироқ томонлар музокарага кела олмади.

"Манчестер Сити" Натан Аке трансферидан тахминан 50 миллион евро фойда олмоқчи ва бу пулга яхшироқ футболчи сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Севилья" Кунде сотувидан 65 миллион евро талаб қилмоқда. "Вильярреал" ҳам Торрес учун тахминан шу атрофда маблағ сўраши тахмин қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!