"Манчестер Сити" бош мураббийи "Брайтон"га қарши учрашув олдидан нималарни айтди?
АПЛнинг 21-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши учрашув олдидан "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида иштирок этди. У жамоадаги жароҳатлар, қишки трансфер сиёсати ҳамда чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Арсенал" ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Рубен Аморим ҳақида:
"Рубен юқори даражадаги мураббий. Қарор қўшниларимиз — “Манчестер Юнайтед” томонидан қабул қилинди, шунинг учун мен Аморимга келажакда омад тилайман".
Жон Стоунзнинг жароҳати ҳақида:
"Ҳозирча ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ. У кейинги ўйинларга тайёр эмас".
Қишки трансферлар ҳақида:
"Балким, бирор футболчи қўшилиши мумкин, аммо бу ўтган мавсумдагидек эмас. Вазият мутлақо бошқача. Биз ўтган йилдагидек тўрт ёки беш нафар ўйинчини сотиб олмаймиз".
"Арсенал" ҳақида:
"Жуда кучли жамоа. Сўнгги икки-уч мавсум давомида улар тобора кучайиб бормоқда. Улар ҳақиқатан ҳам жуда кучли".
Жамоа таркиби ва жароҳатлар ҳақида:
"Мавсум олди йиғинларида қандай таркибга эга бўлган бўлсак, ҳозир ҳам ўша жамоадан жуда мамнунман. Гвардиол, Рубен Диаш ва Жон Стоунзнинг тезроқ сафга қайтитишини истаймиз. Шунингдек, Африкада бўлган футболчиларимиз ҳам қайтиши керак. Бу даврдан омон ўтиб, кейинги босқичга ўтишни мақсад қилганмиз".
Маълумот учун, учрашув ертaга Тошкент вақти билан 00:30'да старт олади.



Фикрлар