"Манчестер Сити" Чемпионшип вакилини қийинчилик билан енгди

Англия Лига кубоги 3-раунди доирасидаги "Манчестер Сити" - "Борнмут" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Шаҳарликлар" таркибидаги голларга Делап ва Фоден муаллифлик қилди.

  • 90'

    Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Де Брюйне тиббий ёрдам олмоқда.

  • 90+'

    Льюис Кук сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Борнмут" ҳужумга ўтишга кучи қолмади, чоғи.

  • 84'

    "Сити" хотиржам тўпни назорат қилмоқда.

  • 81'

    Треверс шифокорлар ёрдамини олди.

  • 75'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фоден Маҳрезнинг зарбасидан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 70'

    Де Брюйненинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳам ноаниқ кетди.

  • 67'

    Стерлинг Дойл ўрнига майдонга тушди.

  • 64'

    Стив Кук Рико ўрнига майдонга тушди.

  • 63'

    Фоденнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.

  • 61'

    Родри ўрнига Де Брюйне майдонга тушди.

  • 58'

    "Сити" футболчилари узоқ масофалардан тез-тез зарба беришмоқда. Ноаниқ.

  • 55'

    Стеффен вазият қаҳрамони. У "Сити"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Брукснинг паси идеал чиққанди. Зарба эса...

  • 54'

    Родри "Борнмут" футболчисининг зарбасини блоклашга эришди. 

  • 51'

    Маҳрезнинг яна бир зарбаси трибуналар томон кетди.

  • 49'

    Маҳрезнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    "Борнмут" ҳимояда ишончли ўйнаётганини қайд этиш жоиз. АПЛ ҳавосини олган жамоалиги билиниб турибди.

  • 39'

    "Сити" тўпни ўзида тўлиқ ушлаб турибди.

  • 36'

    "Сити"да ҳам мажбурий ўзгариш. Менди жароҳатланган Бернаб ўрнига майдонга тушди.

  • 35'

    Уокернинг узатмасини Делап дарвозага жойлаб қўя олмади.

  • 33'

    "Сити" футболчиси майдонда ўтирибди. Шифокорлар ёрдами керакка ўхшайди.

  • 30'

    Бруксга узатилган тўп анча кучли чиқди.

  • 27'

    "Борнмут"да мажбурий ўзгариш. Земура Келли ўрнига майдонга тушди.

  • 22'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Борнмут" ҳисобни қисқартирмоқда. Сарриж ҳисобни тенглаштирди.

  • 18'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Ман Сити" сафида Делап ўз дебютини гол билан нишонламоқда.

  • 16'

    Родрининг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 14'

    "Борнмут"нинг камёб ҳужуми офсайд сабаб узилиб қолди.

  • 11'

    Фоденнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 8'

    "Борнмут" ҳужумга ўтишда қийналмоқда.

  • 5'

    Фоденнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 3'

    "Сити" ўз услубига мос равишда тўпни назорат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгуришди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Англия грандлари иштирокидаги ўйинларни матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!