"Манчестер Сити" эгалари Бразилия клубини харид қилмоқчи

"Манчестер Сити" эгалари Бразилиянинг "Баия" клубини сотиб олмоқчи.

Журналист Сезар Луис Мерлонинг хабарига кўра, Премьер-Лига клуби хўжайинлари харид бўйича аллақачон келишувга эришган. Бу "City Football Group"даги 12-жамоага айланади. Айни дамда бу гуруҳга "Манчестер Сити", "Жирона" (Испания), "Палермо" (Италия), "Ломмел" (Бельгия), "Нью-Йорк Сити" (АҚШ), "Мельбурн Сити" (Австралия), "Монтевидео Сити" (Уругвай), "Йокогама Ф. Маринос" (Япония), "Труа" (Франция), "Мумбаи Сити" (Ҳиндистон) ва "Сичуань Цзюню" (Хитой).

"Баия" айни дамда Бразилия иккинчи дивизионида 2-ўринда бормоқда ва юқорига кўтарилиш имкониятига эга. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!