"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га ўтишга қарор қилди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жамоасини ўзгартириши мумкин. Футболчи фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи, дея ёзмоқда "Calciomercato" нашри.
Мадридликлар ўтган йилиги ёзда португалиялик футболчини харид қилишга ҳаракат қилганди, бироқ музокаралар ижобий якунланмаган. Силванинг "шаҳарликлар" билан амалдаги битими 2025 йилгача мўлжалланган.
"Transfermarkt" портали 27 ёшли ҳавбекни 75 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсум Бернарду барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган ва 3та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар