"Манчестер Сити" Фернандиньога ўринбосар топиб қўйди

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс мавсумлар оралиғида премьер-лиганинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин.
22 ёшли футболчига “Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

“Шаҳарликлар” Райсни шу ёз шартномаси тугайдиган ярим ҳимоячи Фернандиньо ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда. 36 ёшли бразилиялик футболчи “Манчестер Сити”да 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Райс жорий мавсум АПЛда 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt портали унинг трансферини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Фернандиньо “Манчестер Сити” сафида жорий мавсум жами 29 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда 1 та голга ассистентлик қилди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!