“Манчестер Сити” Франция чемпионидан яна бир футболчи харид қилмоқчи

Франция чемпиони – “Монако” клуби ҳимоячиси Бенжамин Менди ўз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.

L'Equipe нашрининг маълум қилишича, маҳоратли ҳимоячига “Манчестер Сити” жамоаси қизиқиш билдирган. “Шаҳарликлар” Мендининг розилигини олган, бироқ клублар ўзаро трансфер нархини келишиб олганича йўқ.

“Монако” Бенжамин Мендининг трансферидан 50 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилгани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)