"Манчестер Сити" футболчилари Гвардиоладан норози
"Манчестер Сити" жамоасида ички муҳит яхши эмас. Жамоанинг бир қанча футболчилари жамоа устози Пеп Гвардиоладан норози. Бу ҳақда испаниялик журналист Хосе Алварес "El Chiringuito" телеканалида хабар берди.
Норози футболчилар Илкай Гюндоган, Кайл Уокер, Жоау Кансело, Бернарду Силва ва Эмерик Ляпорт экани қайд этилган.
Гюндоганнинг жамоа билан шартномаси келаси йил якунига этади. Раҳбарият икки йилдан бери шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боришмоқда ва яқинда Илкайнинг вакили бўлган амакиси "Барселона" билан алоқага чиқди.
"Шаҳарликлар" раҳбарияти Бернарду Силвага бир неча ой давомида янги шартнома таклиф қилди. Бироқ португалиялик футболчи ёзда кетишни истагани учун рад жавобини берди.
Эмерик Ляпорт ҳам худди шундай вазиятда. У ёзда кетиш ҳақида ўйлаяпти. Унга Хави жамоасидан чақирув бор. Канселога эса Италиянинг "Милан" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола шогирдлари ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Фикрлар