
“Манчестер Сити” футболчиларига хушхабар
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа етакчиси Родри билан ҳамкорликни узайтиришга қарор қилди. “Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби узоқ муддатли даволанишдан сўнг яна сафга қайтга.
Родрини Европанинг бир неча клублари, хусусан, “Реал” ўз сафига чорлаб келаётган эди.
Журналист Саймон Маллокнинг маълум қилишича, Родрининг ўзи ҳам клуб таклифини қабул қилишга тайёр. Бу хабар жамоанинг қолган ўйинчилари учун ҳам хушхабар ҳисобланади.
Манбага кўра, томонлар амалдаги ҳамкорликни 2029 йилнинг ёзигача узайтириши кутилмоқда. Янги битимга кўра, Родрининг маоши 300 минг фунт стерлингга кўтарилади. Шу тариқа, 28 ёшли испан футболчиси жамоада Эрлинг Холанддан кейин энг кўп маош оладиган иккинчи ўйинчига айланади.
Фикрлар