"Манчестер Сити" футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
Туркиянинг "Фенербахче" "Манчестер Сити" футболчиси Омар Мармушни ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Бу ҳақда "Goal" нашри маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, истанбулликлар вингер учун "шаҳарликлар"га 30 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Мармушнинг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди. Шу сабаб, ҳужумчи бошқа жамоага ўтиш вариантларини кўриб чиқиши мумкин.
Мисрлик футболчининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 65 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли вингер 2025 йилнинг январь ойида "Манчестер Сити" сафига келиб қўшилган эди. Шу давр мобайнида футболчи 43 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол киритди ва 4 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар