“Манчестер Сити” футболчиси Ҳусанов ва Аллейнни мақтади

CHERY AUTO

АПЛнинг 21-турида “Манчестер Сити” ўз уйида “Брайтон” билан дуранг қайд этди. Ушбу баҳсда жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоя марказида Абдуқодир Ҳусанов ва Макс Аллейн жуфтилигини майдонга туширди. “Шаҳарликлар” футболчиси Натан Аке улар биргаликда яхши ҳаракат қилганини таъкидлади.

Tecno

“Ҳусанов ва Аллейн жуда яхши ўйнашди. Айниқса, Макс — у фақат кеча биз билан бир марта машқ қилган эди. Дарҳол майдонга тушиб, юқори даражада ўйнади. Шунинг учун унга табрик айтаман, у бугун ажойиб иш қилди. Умид қиламанки, шундай давом эттирамиз ва кейинги учрашувларда ғалабани қўлга киритамиз”, — деди Аке.

Маълумот учун, Гвардиола шогирдлари кейинги баҳсни АПЛ доирасида 17 январь куни "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!