"Манчестер Сити" футболчиси клубдан кетмай раҳбариятни куйдиряпти
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес жамоада қолиш тарафдори. Унга нисбатан қизиқиш билдираётган клублар орасида «Ньюкасл» ҳам бор.
Манчестер жамоаси марказий чизиқда эҳтимолий етишмовчиликка дуч келиши мумкинлигига қарамай, «қарғалар» билан музокара олиб боришга тайёр. Аммо Нико жамоани тарк этишга шошмаяпти.
Футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига кўра, 24 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи ўзини асосий таркибда мустаҳкам ўрин эгаллашга қодир, деб ҳисоблайди. У клубдаги янгиланиш ва қайта қуриш жараёнидан сўнг ҳам жамоага жиддий фойда келтира олишига ишонмоқда.
Нико Гонсалес 2025 йил бошида «Порту» клубидан «Манчестер Сити» сафига қўшилган. Англия гранди бу трансфер учун 60 миллион евро сарфлаган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳозирда футболчининг бозор қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
«Манчестер Сити» раҳбарияти эса, Нико Гонсалесни сотиб юбориб, трансфердан келадиган маблағни Айюб Буадди ва Энцо Фернандесни олишга йўналтиришни кўзлаяпти.

Фикрлар