"Манчестер Сити" футболчиси қишда жамоани тарк этиши мумкин
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипс жамоадан кетиши мумкин.
Хабарларга кўра, "Вулверхемптон" клуби қишки трансферлар бозорида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипсни сотиб олиши мумкин. "Бўрилар" январь ойи охиригача футболчи бўйича "шаҳарликлар" билан келишувга эришмоқчи, ижара ва тўлақонли трансфер масаласи кўриб чиқилмоқда. Англиялик футболчининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2028 йилда якунига етади. "Трансфермаркт" портали футболчини 6 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, 30 ёшли хавбек жорий мавсумда фақатгина битта учрашувда майдонга тушиб, 7 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.



Фикрлар