"Манчестер Сити" футболчиси умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиш арафасида
"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси август ойидан бери қаторасига 4 нафар бегона аёлнинг номусига тегишда айланмоқда. Суд айни дамда, Мендини қуйидаги жиноятларни содир этишда гумон қилмоқда.
16 ёшдан катта бўлган 4 аёл футболчи уларни 2020 йилнинг октябрь ойидан 2021 йилнинг августи орасида номусига теккани борасида Англияга судига мурожаат этган. Барча аёллар воқеа футболчининг Чешир графлигидаги кошонасида бўлгани ҳақида баёнот берган.
- Мендидан ташқари, Луи Саа Маттури ҳам барча жиноятларда унга шерик эканликда гумонланмоқда.
- Суд ўз ҳукмини 2022 йилнинг 24 январь санасида ўқиши кутилмоқда. Шунга қарамай, терговчи олиб бораётган ишдаги янгиликлар судни бироз ортга суришга мажбур этиши мумкин.
- Ўтган ойда, суд футболчини гаров эвазига озодликка чиқиш борасида юборган 3-таклифини ҳам рад этган. Судья қўлидаги далилларнинг кўплиги, бунга важ қилиб кўрсатилмоқда.
- Ҳозирда, Бенжаминни Ливерпуль шаҳрининг "HMP Alocource" қамоқхонасида ушлаб туришибди. Унинг ўзи, барча айбловларни рад этишда давом этмоқда.
Турмада унга қийин бўлмоқда
Илк бор ўтказилган суд жараёнида, амалдаги жаҳон чемпионини таниқли Hikman&Rose адвокатлар уйи вакили - Женни Уилшер ҳимоя қилди. У турли нашрлар вакилларининг илтимосига қарамай, вазиятга ойдинлик киритишни истагани йўқ. Шунингдек, ўз мижозига ҳам ОАВ билан алоқа қилишни ман этган. "Daily Mail"нинг хабар беришича, футболчи билан боғланишга бўлган барча уринишлар бесамар кетган.
Суд ҳам "ёпиқ эшиклар куни"да ўтказилгани боис, аниқ маълумот беришнинг имкони йўқ. Шу боис, инглиз нашрлари томонидан берилган инсайд маълумотлар билан ўртоқлашамиз. "The Sun"нинг ёзишича, Менди ўта хавфли жиноятчилар учун ажратилган VIP блокка жойланган. Қаҳрамонимиз, судья уни VIPга жўнатаётганини эшитиб, аввалига хурсанд бўлиб кетган. Кейинроқ гап нима ҳақида бораётганини билгач, уввос солиб йиғлаб юборган.
"The Telegraph" эса, футболчининг дўстлари сифатида судга Жек Грилиш ва Рияд Маҳрез чақирилгани ҳақида маълумот тарқатмоқда. Ўша куни, бу йигитлар тунги клубга Менди билан биргаликда йўл олган, бироқ уйга футболчининг бир ўзи келгани тахмин қилинмоқда.
Афсуски, футболчининг дўстлари томонидан у ҳақида айтилган илиқ сўзлар судда ҳеч қандай наф бергани йўқ. Сабаби, Менди қонун олдидаги ҳурматини анча йўқотган. Бир йил аввал маст ҳолда машина ҳайдагани учун 500 минг евро билан қутилиб қолган эди.
2020 йилнинг январь ойида эса, карантин қоидасини нақд 13 бор бузгани учун каттагина жарима тўлашга мажбур этилди. Боз устига, футболчининг қўшнилари у ҳақида терговчи билан суҳбатда асосан негатив фикр билдиргани ҳам судьянинг эътиборини тортган кўринади.
"Манчестер Сити" ундан воз кечдими?
Август ойида Менди ҳақидаги хунук хабарларнинг биринчиси омма юзини кўриши билан, "Сити" енг шимариб, ишга киришди. Клуб унинг исми туширилган футболка ва турли атрибутларни савдодан олди. Жамоа расмий сайтида рўйхатдан ўтгани ҳақидаги маълумотлар тўлиқлигича ўчириб ташланди.
Ҳатто, таниқли FIFA симулятори вакиллари ҳам Бенжаминнинг карточкасини "FIFA 22"дан тўлиқ олиб ташлади. Шунга қарамай, Ultimate Taem иловасида унинг карточкасига кўзингиз тушиши мумкин.
Бу жанжаллардан аввалроқ, "шаҳарликлар" Мендининг трансферини клуб тарихидаги энг омадсизи эканлигини тан олган эди.
- 3 йил давомида Мендининг трансфер нархи 35 миллионга арзонлаб кетди. 2017 йилда 35 миллион 57,7 миллион евро эвазига харид қилинган ҳимоячи ўз даврида бу борада мутлақ рекорд ўрнатган эди.
- Қаҳрамонимиз Манчестер шаҳрида нақд 16 та жароҳат олиб, умумий ҳисобда 123 ўйинни ўтказиб юборди. Бу 727 кун клуб учун фойдасиз футболчи бўлди, дегани.
- 2018 йилда Пеп уни машғулотга 3 соат кечикиб келгани учун қаттиқ койиб берган, уни карьерасига бефарқликда айблаган эди.
Ачинарлиси шундаки, клуб мураббийлар штаби деярли 10 бор Менди билан суҳбатлашиб олган. Унга алоҳида психолог ҳам ёлланган, аммо ўзгариш бўлмади. Унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари эса, клуб репутациясига кескин таъсир кўрсатишда давом этмоқда.
Минимум 10 йил, максимум умрбод қамоқ жазоси
Инглиз қонунларига кўра, у қилган жиноятнинг 3 хил тури мавжуд. Унга кўра, жазо 10 йилдан умрбод қамоқ жазосигача кўтарилиши мумкин.
Бенжамин бир эмас, бир неча жиноятларда айбланаётгани боис, вазият анча жиддий. Боз устига, у бу ишларни бир ўзи амалга оширмаган. Гуруҳ бўлиб қилинган жиноятлар учун бериладиган жазо муддати бир мунча кўпроқ бўлишини инобатга олсак, Мендининг келажаги жуда катта хафв остида. Маҳаллий нашрлар, уни камида 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш борасидаги қарор чиқиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Футболчининг агенти ва адвокатлари ҳам жим қараб тургани йўқ. Улар, воқеага гувоҳ бўлган 3 та қизни судда кўрсатма беришга кўндиргани ҳақида маълумотлар бор.
Инглиз юристларининг айтишича, бу вазиятдан футболчини унинг уддабурон адвокатидан бошқа ҳеч ким олиб чиқиб кета олмайди. Катта эҳтимол билан, Уилшер ҳимояни мижозининг маст ёки наркотик модда таъсирида жиноятга қўл ургани ҳақида ғоя устига қуради. Ана шунда, суд ҳукмни юмшатишга мажбур. Акс ҳолда, 2018 йилда ЖЧ олтин медалларига эга чиққан йигит умрининг жуда катта қисмини турмада ўтказиши мумкин.
Я . У
Фикрлар