
"Манчестер Сити" футболчиси яна икки учрашувни ўтказиб юбориши мумкин
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри тиззасидаги муаммо сабабли навбатдаги ўйинларда жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.
Испан футболчиси ўтган мавсумнинг катта қисмини айни шу тиззасидаги боғламларнинг узилиши ортидан кўплаб ўйинларда иштирок эта олмаган эди.
Хосеп Гвардиола "Бёрнли"га қарши учрашувдан кейин Родри айнан ўша тиззасида оғриқ сезгани учун майдонга тушмаганини маълум қилди.
"City Xtra" нашрининг ёзишича, клубнинг тиббий штаби футболчининг тикланиш жараёнини эҳтиёткорлик билан олиб бориши керак бўлади. Бу эса Родрининг "Монако" (1 октябрь) ва "Брентфорд" (5 октябрь)га қарши баҳсларда майдонга тушишига шубҳа уйғотмоқда.
Comments