"Манчестер Сити" футболчисини ашаддий рақиб чақиряпти
Трансфер январга мўлжалланган
«Манчестер Сити» таркибида тўп суриб келаётган чап қанот ҳимоячиси Райан Аит-Нури Манчестернинг бошқа клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед» 25 ёшли Жазоир терма жамоаси аъзосини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, «Манчестер Сити» бундай таклифга рози бўладими-йўқми, ҳозирча аниқ эмас. Барча нарса клуб қарорлари ва келишувнинг молиявий шартларига боғлиқ бўлади.
Жорий мавсумда Аит-Нури барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда майдонга фақат уч марта тушган. Шу ўйинларда у жамоадошларига учта голли пас берган.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, Аит-Нурининг трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)