"Манчестер Сити" грандлар қизиқиш билдираётган ҳимоячи билан шартномани узайтиришни муҳокама қилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиол билан шартномани узайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ижтимоий тармоқда хабар берди.

Футболчини Мюнхеннинг "Бавария"си ва "Барселона" жамоаси ҳам ўз сафида кўришни истамоқда. Шу билан бирга, "Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиолни жамоада сақлаб қолишни мақсад қилган, музокаралар эса ижобий руҳда давом этаётгани айтилмоқда.

Йошко Гвардиол "шаҳарликлар" сафида 2023 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати ҳозирда 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!