"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳати ортидан Аллейнни ижарадан қайтарди, Ҳусанов асосий таркибга яқин

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиолнинг жароҳати сабабли клуб Макс Аллейнни ижарадан муддатидан олдин қайтариб олди. Бу жамоа ҳимоя чизиғидаги жойлашувга таъсир қилиши мумкин, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо.

Маълум қилинишича, хорватиялик ҳимоячи бир неча ҳафтага сафдан чиққан ва бу "шаҳарликлар" раҳбариятини тезкор қарор қабул қилишга мажбур этган. Клубда Аллейннинг "Уотфорд"даги ўйин амалиёти ва ривожи ижобий баҳоланган, бироқ ҳозирги вазиятда футболчини асосий жамоа ихтиёрига қайтариш зарур, деб топилган.

Abdukodir Khusanov of Manchester City during the Premier League match between Manchester City and Chelsea at Etihad Stadium on January 04, 2026 in...

Гвардиолнинг йўқлиги фонида асосий таркибда ўзгаришлар кутилмоқда. Яқин учрашувларда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов старт таркибидан жой олиши мумкин. Жорий мавсумда у "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларда 10 та ўйин ўтказган бўлиб, ҳали гол ёки голли узатма билан жамоасига ёрдам бермаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!