"Манчестер Сити" Гвардиоладан кейинги даврга тайёргарлик кўрмоқда
"Манчестер Сити"да Пеп Гвардиоланинг эҳтимолий кетишига тайёргарлик ишлари бошланган.
Аввалроқ испаниялик мутахассис жорий мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
BBC маълумотига кўра, “шаҳарликлар” Гвардиоланинг шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилишини таъкидламоқда ва унинг клубда қолишига умид қиляпти.
Бироқ жамоа мураббийлар штаби аъзолари ҳамда футболчилар Пеп “Астон Вилла”га қарши ўйиндан кейин кетиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Манбага кўра, 55 ёшли мутахассиснинг асосий вориси сифатида Энцо Мареска кўрилмоқда. У аввалроқ Гвардиола штабида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 20 та совринни қўлга киритган.

Фикрлар