
"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди
Хосеп Гвардиола кузда "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирган бўлса-да, жорий мавсум якунида клубни тарк этиши эҳтимоли йўқ эмас. "City Football Group" бундай ҳолат учун режани ишлаб чиқмоқда.
Daily Mail нашри хабар беришича, "шаҳарликлар" раҳбарияти ҳозирда Италия клуби "Комо"ни бошқараётган Сеск Фабрегасга эътибор қаратмоқда.
Шу билан бирга, Фабрегасга бошқа европалик грандлар, жумладан "Милан" ва "Интер" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Айни пайтда Фабрегас бошқарувидаги "Комо" Италия чемпионатида 28 очко тўплаб, 13-ўринда бормоқда.
Фикрлар