“Манчестер Сити” Гвардиоланинг ўринбосари билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиялик мутахассис Энцо Мареска "Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиоланинг вориси бўлиши керак.

Инсайдер Николо Скира маълумотларига кўра, Мареска "Сити" билан 2028 йилгача бўлган шартнома бўйича принципиал келишувга эришган ва уни 2029 йилгача узайтириш имкониятига эга бўлган.

Маълум қилинишича, "шаҳарликлар" раҳбарияти "Челси"нинг собиқ мураббийини, агар испаниялик мутахассис клубни тарк этишга қарор қилса, Пеп Гвардиоланинг ўрнига асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.

Энди якуний қарор Гвардиоланинг ўзида қолади, Мареска эса вазиятнинг ривожланишини кутишга тайёр.

Гвардиоланинг "Ман Сити" билан шартномаси келаси мавсум охиригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!