
“Манчестер Сити” ҳар бир ўйинда гол урадиган ҳужумчи топди
“Манчестер Сити” скаутлар клуб раҳбариятига “Пари Сен-Жермен”нинг ёшлар жамоасида ўйнаётган Мамаду Сангарени олишни тавсия қилмоқда.
RMC Sport нашри журналисти Фабрис Хоукинснинг ёзишича, 18 ёшли ҳужумчининг ҳаракатлари “шаҳарликлар”га маъқул келган ва манчестерликлар бу ўйинчи трансферини ёзда амалга оширади.
Мамаду Сангаренинг парижликлар билан шартномаси 30 июнь куни тугайди ва Англия гранди ёш ўйинчини эркин агент сифатида бепул трансфер қилиши мумкин.
Режага кўра, “Манчестер Сити” Мамаду Сангаре билан ҳамкорлик шартномасини имзолаганидан кейин уни Франциянинг бошқа жамоаси – “Труа”га ижарага беради. Чунки “Труа” бир неча жамоаларни бирлаштирган City Football Group холдинги таркибига киради.
“Манчестер Сити” эса, бу холдингнинг бош жамоаси ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, Мамаду Санаге жорий мавсумда ПСЖнинг ёшлар жамоасида 11 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига ўнта гол ва иккита голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар