“Манчестер Сити” ҳеч қачон бунақа қимматга ўйинчи сотмаган эди. Рекорд трансфер пишяпти!

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоани тарк этиш истагини билдирган Хулиан Альварес трансфери борасида “Атлетико” билан келишувга эришди.

24 ёшли Альварес анчадан бери жамоада асосий ҳужумчи вазифасини бажаришни орзу қилиб келади. “Сити”да бу вазифан Эрлинг Холанд мукаммал тарзда уддалаб келмоқда.

“Шаҳарликлар” аргентиналик жаҳон чемпионининг йўлини тўсмади. Маълумотларга қараганда, бу трансфер бонусларни қўшиб ҳисоблаганда манчестерликлар ғазнасига 80 миллион евро келтиради.

Diario Ole нашрининг ёзишича, Альвареснинг “Атлетико”га ўтиши “Манчестер Сити” тарихида энг катта чиқиш трансфери сифатида қайд этилади.

Ҳозиргача бу кўрсаткич бўйича Раҳим Стерлинг трансфери рекорд бўлиб турганди. Ўтган йили “Челси” англиялик ҳужумкор футболчи учун манчестерликларга 56 миллион евро тўлаган. Ундан аввалроқ, Ферран Торрес “Барселона”га 55 миллион еврога пулланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!