"Манчестер Сити" ҳимоячи трансфери устида ишламоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби 23 ёшли ҳимоячи Райан Аит-Нурининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди. Айни пайтда "шаҳарликлар" на "Вулверхэмптон", на футболчининг ўзи билан якуний келишувга эришмаган бўлса-да, томонлар яқин орада битим амалга ошишига ишонмоқда.

Tecno

Шунингдек, Аит-Нури "Манчестер Юнайтед" учун ҳам чап қанот ҳимоясини кучайтиришда асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. 

Жазоирлик ҳимоячи ўтган, яъни 2024/25-йилги мавсумда АПЛда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатма берди. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!