"Манчестер Сити" ҳимоячиси 15 миллион евро эвазига жамоани тарк этиши мумкин

CHERY AUTO

"Интер" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжини тўлақонли сотиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Tecno

Манба маълумотига кўра, миланликлар Аканжи бўйича бир қарорга келган. Клуб раҳбарияти ижара шартномасида кўрсатилган 15 миллион евро эвазига ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда. Айни вақтда 30 ёшли футболчи "нерадзуррилар" сафида ижара асосида ҳаракат қилиб келмоқда. 

Мануэлнинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 22 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, швейсариялик футболчи жорий мавсум Италия клуби сафида 25 та учрашувда майдонга тушишга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!