"Манчестер Сити" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида келишиб олди
"Манчестер Сити" Натан Аке билан 4 йиллик шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, футболчининг маоши ошади. Шунингдек, унинг майдондаги дақиқаларига Йошко Гвардиол трансферига халақит бермайди.
Аке ўтган ёзда "Манчестер Сити"дан "Челси"га ўтишга жуда яқин келганди. Аммо Гвардиола уни жамоада олиб қолган. Канселунинг ижарага кетиши сабаб асосан чап қанот ҳимояда ҳаракат қилган Аке мураббийнинг ишончини оқлади.
Фикрлар