"Манчестер Сити" ҳимоячиси дербида рекорд ўрнатди

BEPUL PROPAN

Англия чемпионатининг 31-турида марказий баҳс Манчестер клублари ўртасида бўлиб ўтди — “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилди.

Ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ “шаҳарликлар” ҳимоячиси Рубен Диаш сариқ карточка билан огоҳлантирилди — аниқроғи, бу ҳолат 38-сонияда юз берди.

"Opta" маълумотларига кўра, у олган сариқ карточка манчестер дербиси тарихидаги энг эрта кўрсатилган огоҳлантириш бўлиб, бу каби статистик маълумотлар йиғила бошлаганидан бери рекорд ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув голларсиз дуранг билан якунланди. Ўйинни англиялик рефери Жон Брукс бошқариб борди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию