Ads

“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Бенжамен Менди жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. У премьер-лиганинг навбатдаги турида “Эвертон”га қарши майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра 23 ёшли француз олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва у 21 август куни “ирисчилар”га қарши ўтказиладиган баҳсда “шаҳарликлар”га ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Менди мавсумлар оралиғида “Монако”дан 57 млн евро эвазига “Манчестер Сити”га келиб қўшилган эди. Айтиш лозимки, у айни дамда дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси ҳисобланади.