"Манчестер Сити" ҳимоячиси қачон сафга қайтиши аниқ бўлди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол жароҳатдан қачон қайтиши маълум бўлди. Бу ҳақда "Sportske Novosti" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, хорватиялик футболчи 10 кундан сўнг якка тартибдаги машғулотларни бошлаши айтилмоқда. Шунингдек, ҳимоячининг тикланиши яхши ва асоратсиз ўтмоқда. Маълум бўлишича, 24 ёшли футболчи май ойи ўрталарида майдонга қайтиши кутилмоқда.
Маълумот учун. Ёшко январь ойида "Челси"га қарши учрашувда болдир суягидан жароҳат олган эди.
Фикрлар