"Манчестер Сити" ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, "Манчестер Сити" УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида "Реал Мадрид" билан баҳс олиб бориб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учради. 
 
Ушбу беллашувнинг иккинчи бўлимида "шаҳарликлар" ҳимоячиси Мануэль Аканжи жароҳат олиб, сафдан чиқди. Дастлабки текширув натижаларига кўра, швейцариялик ҳимоячи 8-10 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлди, деб хабар бермоқда машҳур инсайдер Фабрицио Романо. 
 
Маълумот ўрнида, 29 ёшли фулбек жорий мавсум манчестерликлар сафида 30 та тўқнашувда иштирок этиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!