"Манчестер Сити" ҳимояни кучайтириш учун "Ньюкасл"дан футболчи сотиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Ньюкасл Юнайтед"нинг 22 ёшли ҳимоячиси Тино Ливраменто фаолиятини бошқа Англия Премьер-лига клуби сафида давом эттириши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, футболчини “Манчестер Сити” ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда.

Ливраменто “Ньюкасл” билан 2028 йилнинг ўрталарига қадар амалдаги шартномага эга. Transfermarkt портали англиялик фулбекни 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячи 2023 йилнинг ёзидан бери “Ньюкасл” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у жами 43 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди.

Айни дамда АПЛ турнир жадвалида “қарғалар” учинчи ўринда бормоқда, “шаҳарликлар” эса, тўртинчи поғонада жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!