"Манчестер Сити" ҳужумчиси Лондон клубига ўтади
Лондоннинг “Арсенал” клуби мавсумлар оралиғида ўзининг ҳужум чизиғини “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезус билан кучайтириши мумкин, деб хабар бермоқда The Athletic.
Манбага кўра, "канонирлар"нинг техник директори Эду бир неча ойдан бери Жезуснинг агентлари билан музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, бразилияликнинг Лондон клубига ўтишига таъсир қилиши мумкин бўлган омиллардан бири Микель Артета бўлиши мумкин, боиси у аллақачон "Сити"дан Жезус билан бирга ишлаган.
“Арсенал” Бразилия терма жамоаси аъзосига альтернатив сифатида “Эвертон” ҳужумчиси Доминик Кэлверт-Льюин номзодини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Жезус жорий мавсум премьер-лигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Кэлверт-Льюин эса 13 учрашувда 3 та гол урди.
Фикрлар