“Манчестер Сити” Ҳусанов билан бир пайтда келган юлдузга нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мисрлик ҳужумчи Умар Мармуш бу ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин. Журналист Пит О’Рурк маълумотига кўра, “шаҳарликлар” ёзги трансфер ойнаси даврида уни 70 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Ҳужумчи жорий мавсумда мунтазам ўйин амалиёти олишда қийинчиликка дуч келмоқда, шунинг учун кетиш вариантини ўзи ҳам маъқулламоқда.

“Астон Вилла” 26 ёшли футболчини сотиб олишга ҳали ҳам қизиқиш билдирмоқда, чунки “виллаликлар” келаси мавсум УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этиш олдидан ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Умар Мармуш 2025 йилнинг январь ойида “Айнтрахт”дан “Манчестер Сити”га 75 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача амал қилади.

Жорий мавсумда ҳужумчи “шаҳарликлар” сафида барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказиб, еттита гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!