“Манчестер Сити” Ҳусановга қандай муносабат билдирди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эдмонтон шаҳрида 50 мингдан зиёд мухлис кўз ўнгида мундиал мезбонларидан бири Канада футболчилари билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ўйиннинг иккинчи ярмида мезбонлар ҳужумлардан иккитасини гол билан якунлаб, баҳсни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Англия Премьер-лигасининг “Манчестер Сити” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Абдуқодир Ҳусанов ўйнаганини инобатга олиб,  ўз расмий сайтида учрашувга муносабат билдирди.

- Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида майдонга тушди. У бутун учрашув давомида ҳаракат қилди, аммо унинг жамоаси Канадага қарши ўртоқлик баҳсида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Америка қитъасида ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан дунёнинг турли мамлакатлари терма жамоалари мусобақага энг яхши ҳолатда етиб келиш учун ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқда.

22 ёшли футболчи ўйнаётган терма жамоа биринчи бўлимда яхши таассурот қолдирди. Ўзбекистон терма жамоасида рақиб дарвозасига тўп киритиш учун бир нечта яхши имкониятлар бўлди, аммо улардан бирортаси ҳам гол билан якунланмади.

Иккинчи бўлим бошланганидан 13 дақиқа ўтиб ҳисоб очилди. 58-дақиқада Жонатан Осорио Канада терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда Майкл Нельсон иккинчи голни киритди ва Жесси Марш жамоаси  ғалабасини таъминлади.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси эътиборини Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувга қаратади. 8 июнь куни жамоа жаҳон чемпионати олдидан сўнгги назорат баҳсида Нидерландия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида “К” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, бу квартетда Португалия, Конго Демократик Республикаси ва Колумбия терма жамоалари билан баҳслашади, - деб ёзди “Манчестер Сити”нинг расмий mancity.com сайти.

Кутилмаган янгилик: Шомуродов бадавлат лигага ўтмоқчи, трансфер суммаси ва маош миқдори аниқ!

Ўзбекистоннинг мағлубиятига сабабчилар айтилди

Ҳусановни танимасдим, унга шубҳа билан қараганман!

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди

“Бака-бака банг, дор ўйнанг”! Мундиалда Ўзбекистонга кимлар мухлислик қилишини биласизми?

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!