Ўзбекистоннинг мағлубиятига сабабчилар айтилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихидаги биринчи жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Фабио Канавваро шогирдлари мундиал олдидан мусобақа мезбонларидан бири Канада билан Эдмонтон шаҳридаги стадионда ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 0:2 ҳисобида ютқазди.
Айни пайтда турли манбалар жаҳон чемпионати иштирочиларининг салоҳияти ва имкониятларини таҳлил қилмоқда. Хусусан, The World Inform нашри Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик учрашувида ўз имконияти даражасидан паст ўйнаган футболчилар ҳақида маълумот чиқарди.
- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Канада ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказди. ФИФА рейтингида 30-ўринда турган Канада 50-поғонадаги Ўзбекистонни қабул қилди, ўйин давомида анча устун кўринди ва муносиб равишда ғалаба қозонди. Канадаликлар танаффусдан кейин икки марта гол урдилар, ўзбекистонликлар эса жавоб қайтара олмадилар.
Қуйидаги футболчилар имконияти даражасида ўйин кўрсата олмади ва нисбатан паст балл билан баҳоланди.
Абдувоҳид Неъматов – 3,0
Канадаликлар учрашув давомида рақибни яккакурашларда кўп марта алдаб ўтдилар, аммо дарвоза томон аниқ зарбалар унчалик кўп бўлмади.
Неъматов икки марта жамоасини қутқарди, аммо шунча гол ҳам ўтказиб юборди.
Иккинчи гол узоқ бурчакка йўлланган зарба бўлди. Биринчи гол эса яқин бурчакка урилди. Айнан шу вазиятда Неъматов тўпни қайтариши керак эди, аммо тўп унга тегиб, рикошет орқали тўрга кириб кетди.
Бундан ташқари, ҳисобга олинмаган гол ҳам бўлди ва у ҳам яқин бурчакка йўналтирилган эди. Ҳу бу вазият офсайд бор эди, аммо Неъматов зарба пайтида ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини билмаган.
Одилжон Ҳамробеков ва Отабек Шукуров – 3,0
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ярим ҳимоя чизиғи кутилган даражада ҳаракат қилмади. Таянч зонасида кўп бўш ҳудудлар қолдирилди, бу эса ҳимоячилар зиммасига тушадиган юкламани оширди.
Ҳамробеков ўнта яккакурашдан саккизтасида мағлуб бўлди. Шукуров эса ўн битта дуэлнинг тўққизтасини бой берди.
Ҳамробеков уч марта қоида бузди ва уч марта рақиб томонидан алдаб ўтилди. Шукуров икки марта қоида бузди, тўрт марта дриблингда рақибга ютқазди.
Элдор Шомуродов – 3,0
Учрашувда рақиб устунлик қилганига қарамай, Ўзбекистон биринчи бўлимда бир нечта гол уриш имкониятига эга бўлганди.
Бу вазиятлардан асосан терма жамоанинг энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов фойдаланиши керак эди.
Элдор икки марта дарвозабон Максим Крепо билан яккама-якка чиқди.
Биринчи ҳолатда Элдор ноқулай усулда тўпни ошириб ташлади ва зарба дарвоза устунидан чап томонга чиқиб кетди.
Иккинчи вазиятда у ўнг бурчакни нишонга олди, аммо дарвозабон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
Шомуродов яна бир вазиятдан фойдадана олмади. Биринчи бўлимда жарима зарбасидан узатилган тўпга бош билан зарба бериб, тўпни тўсин остига йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди, аммо бу ҳолатда офсайд қайд этилган эди.
Элдор бутун учрашувни майдонда ўтказди, аммо иккинчи бўлимда деярли кўринмай қолди, - деб ёзди The World Inform нашри.
Энди Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа навбатдаги назорат учрашувини Нидерландия терма жамоасига қарши ўтказади.
Ҳусановнинг дўсти жаҳон чемпионатида ўйнайдиган бўлди

Фикрлар