Ҳусановни танимасдим, унга шубҳа билан қараганман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Арсенал” клубида фаолият кўрсатган Россия миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Андрей Аршавин журналистлар билан суҳбатда саволларга жавоб бериб, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасидан нималар кутаётгани ҳақида фикр билдирди.

- Ёзда Ўзбекистон миллий терма жамоасидан нималар кутяпсиз? Улар учун жаҳон чемпионатига чиқишнинг ўзи катта ютуқми ёки гуруҳдан чиқиши ҳам мумкинми?

- Албатта, улар учун жаҳон чемпионатига чиқишнинг ўзи катта ютуқ. Лекин ҳозир ҳатто гуруҳда учинчи ўринни олган жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиши мумкин.

Шунинг учун Ўзбекистон мен учун Португалия ва Колумбия билан бир гуруҳда бўлса ҳам, мусобақада имкониятлари махфий бўлиб турган жамоаси ҳисобланади.

Мен Колумбиянинг имкониятларини жуда юқори баҳолайман. Конго Демократик Республикаси терма жамоасиннг даражаси ҳам Ўзбекистондан катта фарқ қилади, деб ўйламайман.

Яқинда Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига бордим. Йигитларнинг ўйини ва ҳаракати менга жуда ёқди. Элдор Шомуродов яхши ўйнади.

Ўзбекистон ростмана ўйнайдиган, футбол кўрсатадиган жамоа.

- Абдуқодир Ҳусанов умуман олганда, ушбу мавсум “Манчестер Сити”нинг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди. Бу фантастик ютуқ.

- Мен учун бу ҳақиқий кашфиёт бўлди. Ростини айтсам, Абдуқодир Ҳусанов кимлигини у Манчестер Ситига ўтгунча билмасдим.

Мен ҳам аввал у Англияда ўйнаб кета олармикан, деб унга шубҳа билан қарагандим. Лекин у жуда яхши ўйнамоқда, бу ҳақда бошқа нима дейиш мумкин?

- Уни катта футболчи қилиб тарбиялаган инсон Хосеп Гвардиолами?

- Менимча, Абдуқодир ўзини ўзи шакллантирди.

Аммо у Гвардиоланинг даражаси ва талабларига мос келиши, Пепнинг унга ишонч билдиришибу ҳам Гвардиоланинг хизмати, деб ўйлайман.

Шунга қарамай, менинг фикримча, Ҳусанов ўзини ўзи яратган футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида “К” гуруҳидан жой олган. Бу квартетда, шунингдек, Португалия, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси футболчилари  ҳам ўйнайди.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди

“Бака-бака банг, дор ўйнанг”! Мундиалда Ўзбекистонга кимлар мухлислик қилишини биласизми?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!