“Манчестер Сити” икки нафар футболчи учун 110 млн фунт сарфламоқчи
Ads

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар мавсумида жамоа таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, “шаҳарликлар”нинг ёздаги аоссий нишони “Наполи” ярим ҳимоячиси Жоржиньо ва “Лестер” етакчиси Рияд Маҳрез бўлади.

“Манчестер Сити” Неапол клуби футболчиси учун талаб қилинаётган 53 млн фунт (60 млн евро)ни тўшлашга тайёр. Ўз навбатида Маҳрез учун манкунианликлар 60 млн фнут (68 млн евро) бермоқчи.

Шунингдек, “Лестер” футболчисининг трансферига “”шаҳарликлар” Патрик Робертс қўшишни режалаштирган. Айни дамда бу футболчи Шотландиянинг “Селтик” жамоасида ижара асосида тўп сурмоқда. Ижара шартномаси яқин вақт ичида якунига етади.