“Манчестер Сити” икки юлдузига ҳайкал қўяди
“Манчестер Сити” раҳбарияти тез орада уй учрашувларини ўтказадиган “Этихад” аренаси атрофида клуб тарихида ёрқин из қолдирган Венсан Компани ва Давид Сильва ҳурмати учун уларга ҳайкал қўядиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” бу икки тирик афсона ҳайкалини премьер-лиганинг учинчи туридан ўрин олган “Арсенал”га қарши учрашув олдидан очмоқчи. Мазкур баҳс 28 август куни бўлади.
Бундан ташқари, клуб хўжайинлари 2022 йилда жамоа тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи Серхио Агуэрога ҳам ҳайкал ўрнатишни режалаштирган.
Фикрлар