"Манчестер Сити" жаҳон чемпионига янги шартнома таклиф қилмоқчи

"Манчестер Сити" клуби ҳужумчи Хулиан Альварес билан янги шартнома бўйича музокараларни бошламоқчи. "The Mirror" нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" аллақачон аргентиналик футболчи билан янги меҳнат шартномаси режа қилган. 23 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Хулиан ўтган ёздан бери манчестерликлар таркибида ҳаракат қилмоқда. Аргентиналик футболчи Англия сафида 28 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва шерикларига иккита самарали узатма берди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида ҳужумчи Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!