"Манчестер Сити" жазоирлик ҳимоячини сотиб олиши мумкин

  • 26 May 16:53
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби "Вулверхэмптон"дан ҳимоячи Райан Аит-Нурини харид қилиш имконияти бўйича сўров юборди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, Аит-Нури чап қанот ҳимоячилари орасида "шаҳарликлар" учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Футболчининг "бўрилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунланади.

23 ёшли футболчи Жазоир терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Аит-Нурининг нархини 35 миллион еврога баҳолаган.

Comments

You must be logged in to commet!