"Манчестер Сити" Жезуснинг маошини кўтаради, агар...

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби раҳбарияти жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси  Габриэль Жезусга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “шаҳарликлар” 20 ёшли футболчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилишмоқда ва у билан амалдаги шартномани узайтиришмоқчи.

Таъкидлаш лозимки Жезуснинг айни дамдаги маоши ҳафтасига 70 минг фунтни ташкил этади. Агар у янги келишувга имзо чекса, ушбу сумма ҳафтасига 100 минг фунтга етиши мумкин.

Маълумот учун, унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Жезус жорий мавсум АПЛда жами 10та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!